ЮНИСЕФ бутун мамлакат бўйлаб вакцинацияни янада яхшилаш учун Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди

Касалликларга қарши эмлаш тадбирларини самарали ўтказиш учун ЮНИСЕФ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 206 миниван ва 17 музлатгичли юк машиналарини топширди

23 Fevral 2021

TОШКЕНТ, 23 февраль 2021– Ўзбекистон аҳолини COVID-19 га қарши кенг миқёсда эмлаш ишларини амалга оширишга тайёрланар экан, вакциналарни уларнинг сифатини сақлаган ҳолда ва хавфсиз равишда етказиб бериш учун бугун ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига 223 та транспорт воситаларини топширди. 

“Вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш жуда муҳимдир. Датчиклар ва бошқа қурилмалар музлатгичлар ва термаконтейнерлар ичидаги ҳароратни кузатиб, маълумотларни ёзиб боради, бу эса маълум бир ҳарорат режимига риоя қилиш имконини беради,” - деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев.

Тақдим этилган транспорт воситалари соғлиқни сақлаш тизимига сарфланган катта сармоя бўлиб, уларнинг умумий нархи 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағ соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида Миллий иммунизация дастури учун Вакциналар ва иммунизация глобал альянси томонидан ажратилди.

Вакциналарни адолатли тақсимлаш ЮНИСЕФ фолиятининг устувор йўналишларидан биридир.  COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жадал олиб борилаётган ҳозирги даврда уларни адолатли тақсимлаш муҳим аҳамият касб этади.      

“Ҳеч кимни четда қолдирмасдан COVID-19 га қарши эмлашни адолатли ўтказишга тайёргарлик кетаётган вақтда мамлакатга кўмак беришдан мамнунмиз,” деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. “Ишончим комилки, бу ёрдам, шу вақтгача барпо этишга ёрдам берганимиз совуқлик занжири иншоотлари ва қурилмалари билан бирга, бутун мамлакат бўйлаб аҳолини соғлиқни сақлаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш сари яна бир қадам  бўлади.”

Сўнгги 3 йил давомида ЮНИСЕФ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Миллий иммунизация дастурини қўллаб-қувватлаш учун деярли 20 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиб, мамлакат, вилоят ва туман миқёсларида вакциналар омборхоналарини қуриш, совуқлиқ хоналарини жиҳозлаш, совутгичлар ва музлатгичлар ҳамда вакциналарни ташиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш, шунингдек вакциналар логистикаси бошқарув тизимни ишлаб чиқишда Соғлиқни сақшаш вазирлигига кўмак берди. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси миллий иммунизация тизимини янада мукаммалаштиришга хизмат қилади.

Батафсил маълумот учун мурожаат қилинг: 

Умиджон Худайкулов, Иммунизация масалалари бўйича маслаҳатчи

Телефон: +998 93 5509775

Эл. почта: ukhudaykulov@unicef.org

***

Наргиза Эгамбердиева, Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи

Телефон: +998 93 380 34 19

Эл.почта: negamberdieva@unicef.org

OAV uchun mas'ul xodimlar

Nargiza Egamberdiyeva
Jamoatchilik bilan aloqalar bo’yicha maslahatchi
UNICEF
Telefon: +99871 2339512
Elektron pochta: negamberdieva@unicef.org

UNICEF to’g’risida

UNICEF dunyoning eng qiyin joylarida muhtoj bolalarga yordam berish maqsadila faoliyat ko'rsatadi. 190 ta mamlakat va hududlarda har bir bola uchun, har erda, barcha uchun eng yaxshi dunyoni qurish uchun mehnat qilamiz.

UNICEF va uning O'zbekistondagi faoliyati to'g'risida qo'shimcha ma'lumot olish uchun www.unicef.uz saytiga tashrif buyuring.

UNICEF faoliyatini TwitterFacebook va Instagramda kuzatib boring.